Дана Уайт Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ҳақида гапирди

Дана Уайт Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ҳақида гапирди

UFC раҳбари Дана Уайт Ислам Махачевнинг кейинги рақиби масаласига тўхталди.

«Иан Гарри унинг навбатдаги рақиби бўладими? Ислам қўл жароҳатидан тикланмоқда. У тайёр бўлиши билан, кейинги қадамни ҳал қиламиз», — деди Уайт.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Ислам Махачев UFC’да 16 та ғалабали серияга эга. У умумий ҳисобда 28 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. Ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони ҳисобланади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: