Эрон Испания бош вазири Санчеснинг сурати туширилган ракеталарни учирмоқда
Эронликлар Испания бош вазирига қўллаб-қувватлови учун миннатдорчилик билдирмоқда.
23 март куни The Daily News нашрининг хабар беришича, Эрон қўшинлари ракеталарга Испания бош вазири Педро Санчеснинг суратини ва қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик сўзларини жойлаштирган.
«Албатта, бу уруш нафақат ноқонуний, балки ғайриинсонийдир. Раҳмат, Бош вазир», — деб ёзилган Эрон ракетасидаги Санчеснинг сурати остига.
Санчес — социалист, АҚШ ва Исроилнинг ашаддий танқидчиси ҳисобланади. Унинг раҳбарлиги остида Испания НАТОнинг Эронга қилинган ҳужумни очиқчасига қоралаган ягона аъзосига айланди.
