Наҳотки, ўшанда Японияни кўзи очилмаган бўлса!..

Наҳотки, ўшанда Японияни кўзи очилмаган бўлса!..

Москва Токиога нисбатан кескин баёнот билан чиқиб, Японияни ҳозирги тезкор ремилитаризация (қайта қуролланиш) йўлидан воз кечишга чақирди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги Япония ўтмишдаги хатоларни такрорламаслик учун тарихдан сабоқ чиқариши ва ўзининг пацифистик (тинчликпарвар) Конституциясига амал қилиши шартлигини билдирди.

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ушбу масала юзасидан бир қатор баёнотлар берди. Унинг сўзларига кўра, Япония ремилитаризация йўналишида «изчил қадамлар» ташламоқда. Бу қадамлар қаторига мудофаа қуроли сифатида таснифлаб бўлмайдиган ҳужумкор қуролларни, хусусан, қанотли ракеталарни сотиб олиш ҳам киради.

Россия Японияни тинчликпарварлик тамойилларига содиқ қолишга чақирар экан, Захарова Токионинг ҳозирги сиёсати «минтақавий ва глобал барқарорликка жуда салбий таъсир кўрсатаётганини» таъкидлади.

Бу мавзу интернетда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Headlines360 каби нашрлар ва Россиянинг Япониядаги элчихонаси ушбу огоҳлантиришни Facebook ва Instagram тармоқларида эълон қилди. Ушбу постлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида Япониянинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашдан тортиб, потенциал қуролланиш пойгасидан хавотирланишгача бўлган турли хил муносабатларни келтириб чиқарди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: