Қиёматда нима дейман?!

Қиёматда нима дейман?!

ИТГА ҲУРМАТ КЎРСАТГАН ОРИФ ЗОТ
Кунларнинг бирида Боязид Бистомий масжидга кетаётсалар, йўл четида бир ит ётарди. У зот итни уйғотиб юбормаслик учун оёқ учида, аста юриб ўтибдилар. Шунда шогирдларидан бири сўрабди:
— Устоз, нега бир ит учун бунчалик эҳтиёткорлик қилдингиз?
Боязид Бистомий ҳазратлари:
— Бу итнинг устида Оллоҳнинг «Холиқ» исми мужассам. Мен ўша Зотнинг яратганига ҳурматсизлик қилишдан қўрқдим. Қолаверса, бу ит қиёматда мендан: «Нега мени тинчимни буздинг?» деб даъво қилса, нима деб жавоб бераман? – деган эканлар.
Дўстларингизга ҳам юборинг: