Судандаги касалхонага қилинган ҳужумда 60 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Судандаги касалхонага қилинган ҳужумда 60 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Жанубий Судандаги Шарқий Дарфур вилоятининг пойтахти Ал-Дейн шаҳридаги касалхонага қилинган ҳужумда камида 64 киши, жумладан, 13 бола ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус ижтимоий тармоқларда эълон қилди.

Унинг қўшимча қилишича, ҳодисада 89 киши ҳам жароҳат олган.

«Ушбу фожиа Судандаги уруш пайтида тиббиёт муассасаларига қилинган ҳужумлардан ўлганларнинг умумий сонини 2000 дан ошди. Қарийб уч йиллик можарода ЖССТ тиббиёт муассасаларига қилинган 213 та ҳужумда, жумладан, Ал-Дейндаги ҳужумда 2036 кишининг ўлимини тасдиқлади», деб ёзган ЖССТ директори.

Унинг таъкидлашича, Судандаги уруш пайтида тиббиёт муассасаларига қилинган ҳужумларда 720 дан ортиқ одам жароҳат олган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: