Хайрулла Ҳамидов «соққа» қилган кетган!.. Ким айтди шу гапни?! (видео)
Бекор гап. Ғийбатчиларнинг ғийбати бу! «Кимлардир агар Хайрулла Ҳамидов билан бирга Англияга бориб, Абдуқодир ўйнайдиган финал ўйинига тушиб, финални жонли томоша қилишни, Хайрулла Ҳамидовнинг жонли шарҳига гувоҳ бўлишни истасангиз, мана бунчадан пул тўлайсиз», дейишган бўлса ва «шунча пул йиғилганидан кейин Хайрулла Ҳамидов уларга бош бўлиб Англияга йўл олган», деган гаплар қулоғингизга чалинган бўлса — ҳаммаси бекор.
Хайрулла шунчаки ўз шарҳларини янада бойитиш учун Англияга борган. Ўзини ўзи руҳлантириш учун борган. Чунки ижодкор халқи изланувчан бўлади ва ўзига нима кераклигини жуда яхши билади. Шунинг учун у ҳали у давлатда, ҳали бунисида юриши мумкин. Ва бу жуда оддий ҳолат!
