Яна ушланишди ва қўлларига кишан урилди!..
Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси ва етакчи мутахассисга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Қарши шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс 1983 й.т. фуқарога 2019 йилда шаҳар ҳокимлиги томонидан ижара шартномаси асосида берилган давлат захирасидаги 35 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали хусусий мулк сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 1000 доллар олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида ҳоким ёрдамчиси 1000 долларни шаҳар ҳокимлигининг етакчи мутахассисига бериши кераклиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва у ҳам ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
