11-синф ўқувчиси Gentra’да 5 ёшли қизалоқни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди! (Видеофакт)

11-синф ўқувчиси Gentra’да 5 ёшли қизалоқни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди! (Видеофакт)

Самарқанд вилояти Ургут туманида юракни ларзага солувчи мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. «Чор чинор» маҳалласи кўчаларидан бирида юқори тезликда келаётган Gentra русумли автомобиль 5 ёшли қизалоқни уриб юборди. Бироқ, воқеанинг энг даҳшатли қисми бу эмас!

Автомобилни бошқариб келаётган ҳайдовчи ёрдам бериш ўрнига, воқеа жойидан жуда тезлик билан қочиб кетган. Гўёки ҳеч нарса бўлмагандек яширинган «ҳайдовчи»нинг шахси ИИВ ходимлари томонидан тезкорлик билан аниқланди.  Маълум бўлишича, бу воқеа содир бўлганда автомобиль рулида 11-синф ўқувчиси бўлган. Ҳеч қандай ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ҳужжатлари бўлмаган ўсмирнинг бундай хатти-ҳаракати жамоатчилик ўртасида кескин нафрат уйғотди. Наҳотки ота-оналар ўз фарзандларига автомобиль калитини ишониб топшириб, бошқаларнинг ҳаётини хавф остига қўйсалар?

Дўстларингизга ҳам юборинг: