АҚШ ими-жимида, секингина Эроннинг ўзига маъқул келиши мумкин бўлган янги раҳбарини танлаб қўйди!..
АҚШ Эрон парламенти спикери Муҳаммад-Бақир Ғолибофни Эроннинг янги олий раҳнамоси ролига номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда 23 март куни Politico нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.
«Оқ уйдаги айрим мулозимларнинг фикрича, Ғолибоф Эронни бошқаришга ва урушнинг навбатдаги босқичида Трамп маъмурияти билан музокаралар олиб боришга қодир бўлган истиқболли шерикдир», — дейилади нашр мақоласида.
Бироқ, Оқ уй ҳозирча бирор бир аниқ номзод фойдасига якуний қарор қабул қилишга тайёр эмаслиги қайд этилган. Вашингтон келишув тузишга рози бўладиган шахсни топиш учун бир нечта даъвогарларни синовдан ўтказмоқчи.
Манбалардан бирининг сўзларига кўра, гарчи узил-кесил тўхтамга келинмаган бўлса-да, Ғолибоф энг истиқболли номзодлардан бири бўлиб турибди.
