АҚШда ишламоқчи бўлганлар учун катта имконият! Ўзбекистонликлар АҚШга қишлоқ хўжалигида мавсумий ишларга юборилади

АҚШда ишламоқчи бўлганлар учун катта имконият! Ўзбекистонликлар АҚШга қишлоқ хўжалигида мавсумий ишларга юборилади

Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев АҚШнинг USA Farm Labor ташкилоти раҳбари Manuel Fick билан музокара олиб борди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳабар бермоқда. Маълумот ўрнида: мазкур ташкилот 22 йилдан буён H-2A дастури доирасида Қўшма Штатлардаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавсумий ишларга хорижий ишчиларни жалб қилиш билан шуғулланади. Ҳозирда Шимолий Америка ҳудудида 1 400 дан ортиқ фермер хўжаликлари ва ранчолар билан ҳамкорлик шартномасига эга.

Онлайн тарзда ўтган мулоқотда ўзбекистонлик номзодларни илк бор АҚШдаги мавсумий ишларга жалб этиш тартиблари муҳокама қилинди.

▪️ Иш муддати: 9–10 ой;
▪️ Ўртача ойлик: 3 500 $;
▪️ Турар жой: иш берувчи ҳисобидан;
▪️ Малакали мутахассисларга устуворлик берилади.

Учрашув якунида ўзаро келишув имзоланди, ҳамда ҳамкорликни кейинги босқичларини энг тез муддатларда амалга оширишга келишиб олинди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: