Азиз Раметов ижтимоий тармоқлар орқали моддий ёрдам сўради

Азиз Раметов ижтимоий тармоқлар орқали моддий ёрдам сўради

Азиз Раметов ижтимоий тармоқлар орқали халққа мурожаат қилиб, саломатлигидаги 20 йиллик муаммолар туфайли операция учун моддий ёрдам сўради. Унинг таъкидлашича, бўйни ва бели 20 йилдан бери синган ва бу ҳозирда томирларига босим қилиб турибди.

“Ўртоқлар, менинг илтимосим бор. Операцияни зудлик билан ўтказишим керак. Уйимни сотишга уч-тўрт ой кетади, унгача чидай олмайман. Операция учун 50 минг доллар керак. Агар имконингиз бўлса, бир сўмдан бўлса ҳам ёрдам беринг. Минг бор уятдаман, нотўғри тушунманглар”, — дейди Раметов

Дўстларингизга ҳам юборинг: