Бу Эронда эмас, АҚШда бўлган портлаш (Видео)
АҚШнинг Техас штати, Порт-Артур шаҳридан мудҳиш хабарлар келмоқда. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Порт-Артурдаги нефтни қайта ишлаш заводида кучли портлаш содир бўлган ва шундан сўнг осмонни қора тутун қоплаган.
«Ер қимирлагандек бўлди!» — дейишади воқеа жойига яқин бўлган одамлар. Ҳозирда завод ҳудудида улкан ёнғин давом этмоқда. Фожиа сабаблари ҳозирча номаълум, аммо вазият ўта жиддий экани айтилмоқда. Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақидаги маълумотлар аниқлаштирилмоқда.
