Эрон АҚШни бойкот қилмоқда. Россия Жаҳон чемпионатига қайтадими?

Эрон АҚШни бойкот қилмоқда. Россия Жаҳон чемпионатига қайтадими?

Жаҳон чемпионати яқинлашгани сайин футбол майдонлари тинчлик эмас, балки катта урушнинг акс-садосига айланиб бормоқда. Меҳди Таж (Эрон футбол федерацияси президенти) томонидан берилган баёнот спорт оламини ларзага солди: Эрон АҚШ тупроғига қадам босмоқчи эмас.

Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига биринчилардан бўлиб йўлланма олди, аммо энди улар ФИФАга шарт қўймоқда.

«Биз Американи бойкот қиламиз, лекин Жаҳон чемпионатини эмас!» — деди Меҳди Таж.
Эронликлар ўз ўйинларини АҚШдан қўшни Мексикага кўчиришни талаб қилишмоқда. Сабаби оддий: икки давлат ҳозирда очиқдан-очиқ уруш ҳолатида. Душман ҳудудида тўп суриш — Эрон учун қабул қилиб бўлмас қарор.

Агар Эрон қайсарлик қилиб, АҚШга боришдан бош тортса, унинг ўрнини ким эгаллайди? Маҳаллий ОАВларда шов-шувли миш-мишлар юрибди: Эроннинг ўрнини Россия эгаллаши мумкин! 2022 йилдан бери четлатилган Россия терма жамоаси учун Дональд Трамп «яшил чироқ» ёқиши айтилмоқда. Россия ва Эрон — иттифоқчилар, шундай экан, бу «алмашинув» мантиқан тўғри кўринади. Трамп Россияни камида ўз ҳудудига таклиф қилиш орқали катта сиёсий ўйин кўрсатмоқчи. Аммо муаммо фақат Эрон эмас. Трампнинг ҳарбий кампанияси Европадаги футбол гигантларини ҳам ваҳимага солган. АҚШ Президенти урушда қатнашишни истамаган европаликларни «қўрқоқлар» ва «сотқинлар» деб атамоқда. Европа терма жамоалари АҚШда ўйнашдан хавфсираб, ўйинларни Канадага (Торонто ва Ванкувер) кўчиришни афзал кўришмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: