ИНСОНЛАР НЕГА СИЗНИ ЖИДДИЙ ҚАБУЛ ҚИЛИШМАЙДИ?
Кўпинча атрофдагилар бизга нисбатан беписандлик қилаётганидан шикоят қиламиз. Аммо муаммо уларда эмас, балки биз ўзимизни қандай тақдим этаётганимизда бўлиши мумкин. Агар сизда қуйидаги 6 та белгидан бири бўлса, демак, ҳурматни қайтариб олиш вақти келди:
1. Тилда бор, аммо амалда йўқ. Агар кўп гапириб, берган ваъдангиз ёки айтган гапингизни бажармасангиз — сўзларингиз «инфляция»га учрайди. Гап кўп, натижа ноль бўлган одамнинг қадри арзонлашади.
2. Доимий кулги — жиддийлик душмани. Ҳаддан ташқари кўп кулиш ва ҳар бир гапни ҳазилга буриш сизни «қулай нишон»га айлантиради. Одамлар сизни «ҳазиллашиш учун яратилган» деб ўйлай бошлашади ва фикрингиз билан ҳисоблашишмайди.
3. «Ўта қулай» инсон бўлиш хатоси. Агар сиз ҳамма учун доим вақт топсангиз, ҳар қандай шароитга индамай кўнсангиз — қадрингиз пасаяди. Сизни йўқотишдан ҳеч ким қўрқмайди, чунки сиз «доимий кафолатланган» инсонсиз.
4. «Йўқ» дейишни билмаслик. Рад эта олмаслик — бу кучсизлик белгиси. Қаршилик кўрсатмайдиган одамни шунчаки «ишлатишади». Шахсий чегараларингизни ҳимоя қилишни ўрганинг.
5. Ўзини оқлаш — заифликдир. Кучли инсон можаро пайтида узоқ тушунтиришлар билан ўзини оқлаб ўтирмайди. У жим туради ва натижа билан жавоб беради. Сўзлар билан ҳимояланиш — бу мағлубиятни тан олиш билан тенг.
6. Чегараларнинг йўқлиги. Ҳаммани рози қилишга уриниш — ҳурматсизликка олиб борувчи энг қисқа йўл. Ҳаммага ёқишга интиладиган одамнинг ўз шахсияти бўлмайди. Ўз принципларига эга бўлмаган инсонни эса ҳеч ким ҳурмат қилмайди.
Сизда ушбу белгилардан қайси бири бор? Балки, атрофдагилардан ҳурмат талаб қилишдан олдин, ўзимизга бўлган муносабатни ўзгартирармиз?
