Луиза Расулова энди барабанчи! Юлдуз Турдиеванинг «состави»да янги шов-шув! (Видео)
Ўзбек шоу-бизнесининг энг мафтункор актрисаларидан бири Луиза Расулова ҳаммани лол қолдиришда давом этмоқда! Актрисалик, бошловчилик ва фитнесдан сўнг, Луиза энди мусиқа оламини забт этишга қарор қилган кўринади. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар эса мухлисларни чинакам шокка туширди: Луиза Расулова Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Турдиеванинг ансамблида барабан чалмоқда.
