Мана шу қизни туғилган куни экан. Аммо табрикларни ҳаммаси «аҳвол» бўлиб кетибди!..
Мана улар: «Сенинг пулларинг жудаям-жудаям кўп бўлишини истайман. Сен пулларингни ишлатавериб чарчашингни истайман. Сен бири-биридан зўр, қасрмонанд уйлар қуришингни истайман. Сен энг сўнгги русумдаги машиналарни минишингни истайман. Сен фақат қайси тақинчоқни тақсам экан, деб бош қотиришингни истайман. Сенга дунёнинг энг гўзал жойларини тилайман… Шунчалик гўзалсанки, сенга фақат бойликлар ярашади…» На бир бахт тилаш бор ва на бир тинчлик-хотиржамлик тилаш бор. На бир имонли бўлишини исташ бор. На бир солиҳа бўлишини Аллоҳдан сўраш бор. Фақат ва фақат пул ва бойлик…
