Охунжон Мадалиевга ўхшайдими (Видеофакт)
Ўзбек эстрада санъатида ўзига хос мактаб яратган, қисқа умри давомида миллионлаб қалбларни забт этган Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Охунжон Мадалиевнинг сиймоси йиллар ўтса-да, ўз тароватини йўқотгани йўқ. Бугунги кунда санъат оламида нафақат унинг қўшиқларини ижро этувчи, балки ташқи кўриниши ва овози билан марҳум хонандани ёдга солувчи ижодкорларнинг пайдо бўлиши жамоатчилик ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
