ЎЗБЕК ҲАРБИЙЛАРИ АҚШДА РЕКОРДНИ ЯНГИЛАДИ (Видеофакт)
Илҳом Саломов ва Турдимурод Авлаев АҚШда ўтказилган “Энг илғор жангчи–2026” мусобақасида иштирок этиб, кучли натижалар билан ажралиб турди. Мусобақа Миссисипи штатидаги Cамп Шелбй базасида бўлиб ўтди. Энг катта натижа — улар 20 кг юк билан 20 км масофани 1 соат 48 дақиқада босиб ўтиб, мусобақа рекордини янгилади. Бу натижа жамоавий баҳсда энг юқори кўрсаткич бўлди.
Якка баҳсларда ҳам рекордлар: Авлаев мураккаб тўсиқлар йўлагини 10 дақиқа 34 сонияда, Саломов эса тунги 15 км ориэнтатсияни 59 дақиқада бажарди — иккаласи ҳам рекорд натижа. Якунда ўзбек ҳарбийлари махсус соврин билан тақдирланди. Эътиборлиси, улар 2019-йилдан бери бу мусобақада доим юқори натижалар қайд этиб келмоқда.
