Пэйп: Яқин Шарқдаги уруш Эронни заифлаштирмади

Пэйп: Яқин Шарқдаги уруш Эронни заифлаштирмади

Яқин Шарқдаги урушнинг уч ҳафтаси якунига келиб, АҚШ ва Исроил зарбалари Эронни заифлаштира олмади. Бу ҳақда америкалик сиёсатшунос Роберт Пэйп X (Twitter) тармоғида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, аксинча, Эрон қатор стратегик имкониятларга эга бўлган:

— жаҳон нефть нархларига таъсир кўрсатиш имконияти
— нефть санкцияларининг қисман юмшатилиши
— тахминан 1,5 миллиард долларлик нефть савдоси
— дунёдаги ўғит ишлаб чиқаришнинг 30 фоизини назорат қилиш орқали глобал озиқ-овқат нархларига таъсир

Пэйпга кўра, айнан шундай ресурс ва таъсирга эга давлатлар учун эскалацияни давом эттириш ва уни ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: