Теҳрон қуламади, Исроил эса иккига бўлинди: Генераллар ва жосуслар ўртасидаги баҳс!

Теҳрон қуламади, Исроил эса иккига бўлинди: Генераллар ва жосуслар ўртасидаги баҳс!

Исроил хавфсизлик тизимининг юрагида мисли кўрилмаган низо авж олмоқда. Walla нашрининг тарқатган махфий маълумотларига кўра, мамлакат мудофаа армияси (ЦАХАЛ) ва машҳур разведка хизмати (Моссад) ўртасида очиқдан-очиқ «уруш» бошланган. Ҳар икки томон Эронга қарши операцияларнинг натижасизлигида бир-бирини айбламоқда!

Ҳарбийларнинг ғазаби Армия генералларининг таъкидлашича, Моссад Эрон режими ҳақида нотўғри прогноз берган. Жосуслар «Олий раҳбар Али Хаменеи ва бошқа казо-казолар йўқ қилинса, Теҳрон режими бир кечада қулайди» деб ваъда берганмиш. Аммо воқеалар ривожи бошқача бўлди: Иран катта йўқотишлар кўрса-да, режим нафақат сақланиб қолди, балки янада жипслашди. Ҳарбийлар энди Моссаднинг «пуч ваъдалари»ни кескин танқид қилмоқда.

«Биз фаришта эмасмиз, лекин ёлғончи ҳам эмасмиз!» Разведка хизмати раҳбари Давид Барнеа ва унинг жамоаси бу айбловларни кескин рад этмоқда. Уларнинг айтишича, ҳеч ким «тезкор ғалаба»ни ваъда қилмаган. Моссад Эрон режимининг емирилиши учун камида бир йил керак бўлишини олдиндан айтган. Разведкачиларнинг фикрича, армия шунчаки ўз муваффақиятсизликларини ёпиш учун «айбдор қидириш» билан банд.

Бу низо янги эмас. Ўтган сафар Моссад ўз агентлари акс этган видеоларни тарқатиб, «ғалабани ўзиники қилиб олмоқчи» бўлганида, ҳарбийларнинг ғазаби қайнаган эди. Улар «самолётларни биз учирамиз, бомбани биз ташлаймиз, нега олқишларни Моссад олади?» дея ҳасад қилишмоқда.

Баъзи манбаларнинг таъкидлашича, бу низонинг ортида Америка турибди. Вашингтондаги айрим кучлар Исроилнинг Эронга қарши амалиётларини тўхтатиш учун ички низоларни атайин алангалатмоқда. Бироқ, барча айбловларга қарамай, Бош вазир Биньямин Нетаньяху Моссаднинг кейинги қадамларини шахсан қўллаб-қувватламоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: