«Тўхтатинг! Бу қўшиқни ким бунчалик маҳорат билан “ўғирлади”?» (Видеофакт)
Ўзбек шоу-бизнесида қисқа фурсатда ўз мухлисларига эга бўлган Исмаил бугунги кунда энг кўп тилга олинаётган ёш хонандалардан бирига айланди. Исмаилни шунчаки «хонанда» деб бўлмайди. У — янги авлод овози. Мутахассисларнинг таъкидлашича, унинг овозидаги ўзига хос тембр ва ижро услуби анчадан бери эстрадамизда етишмаётган «янги нафас»ни олиб келди. У нафақат куйлайди, балки қўшиқнинг ичида яшайди.
Унинг «Ифори келсин» таронаси чиққанига бир йил бўлган бўлса-да, нега ҳали ҳам давраларнинг тўрида? Чунки Исмаил сийқаси чиққан мавзулардан қочиб, чин дилдан чиққан туйғуларни куйлади. Бир йил аввалги оригинал ижро ва яқинда тақдим этилган «ажойиб ковер» талқини хонанданинг нақадар универсал эканлигини исботлади. Исмаил ўзининг шахсий ҳаётини сир тутишга уринса-да, унинг «Ифори келсин» деб куйлаши ортида катта бир муҳаббат қиссаси борлиги аниқ. Ёш хонанданинг мухлисалари сони кун сайин ортиб бораётган бир пайтда, унинг юраги бандми ёки йўқ — бу ҳозирча энг катта жумбоқ бўлиб қолмоқда. бугунги кунда ёш ижодкорнинг YouTube саҳифасида 340 мингга яқин, инстаграм саҳифасида эса 730 мингга яқин мухлис кузатиб бормоқда. «Ифори келсин» таронаси эса шу кунгча 34 млн. мартадан ортиқ тингланган!
Ҳозирда ижтимоий тармоқлар Исмаилнинг қўшиғига ишланган коверлар билан тўлиб-тошган. Ҳар бир ижрочи ушбу дардли таронага ўз «ранги»ни беришга ҳаракат қилмоқда. Баъзи ижролар шу қадар ажойиб ва кутилмаган чиқмоқдаки, ҳатто оригинал талқиннинг мухлислари ҳам иккиланиб қолишмоқда.
YouTube платфомрасида яқинда ижро қилинган ковер версия ҳам трендга чиқмоқда. «Ифори келсин» таронасининг ковер версиясини ҳам тинглаб кўринг.
