Абдуқодир Ҳусановда кетма-кет ғалаба!
Юртимиз футболининг порлоқ юлдузи, миллий терма жамоамиз ва «Ман Сити» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда унинг суюкли рафиқаси хонадонида унутилмас кун.!
Фарзанд — Аллоҳнинг бандасига берган энг улуғ неъматларидан, оила қўрғонининг мустаҳкам устуни ва ҳаётнинг асл мазмунидир. Шу боис, ушбу қувончли лаҳзаларда Абдуқодир ва унинг рафиқасининг қалби чексиз шукроналик ҳамда бахт туйғусига тўлиб-тошган.
Биз азиз дўстимиз Абдуқодирни ва унинг оиласини мана шундай муборак воқеа билан чин қалбдан муборакбод этамиз!
Фарзанднинг қадами қутлуғ, келажаги эса порлоқ бўлсин!
Ушбу миттигина вужуд соғлом, ақлли ва иймон-эътиқодли бўлиб улғайсин. Ота-онасига, халқига ва ватанига хизмат қиладиган, юзини ёруғ қиладиган баркамол инсон бўлсин. Абдуқодирнинг яшил майдонлардаги ғалабаларига энди ширин фарзандининг табассуми ва «дадажон» деган сўзи янада каттароқ куч ҳамда илҳом бағишлашига ишонамиз.
Абдуқодир ва унинг рафиқасига бардавом соғлик, оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик ва фарзанд тарбиясида улкан сабр-тоқат тилаб қоламиз.
