Эрон «очиқчасига» чиқди!
Теҳрон Яқин Шарқда АҚШ ва Исроил иштирокисиз хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорлик альянсини тузиш зарурлигини маълум қилди. Бу ҳақда 25 март куни Эрон Қуролли кучлари Бош штаби ТАСС агентлигига хабар берди.
«Минтақада АҚШ ва Исроил иштирокисиз хавфсизликни таъминлаш ва ҳарбий ҳамкорлик бўйича давлатлар иттифоқини тузиш вақти келди», — дейилади идора баёнотида.
Эрон ҳарбийлари республиканинг минглаб километр узоқликда жойлашган давлат ёрдамига ҳеч қачон муҳтож бўлмаслигини алоҳида таъкидладилар. Идоранинг қўшимча қилишича, Яқин Шарқ давлатларига Исроил манфаатлари ва хавфсизлигини ҳамма нарсадан устун қўядиган, минтақада эса фақат фойдали қазилмаларни кўрадиган давлатнинг кераги йўқ.
