“Мукофот?! Нима у?! Ейдиган нарсами?!”
Актёр ва хонанда Алишер Узоқов “Ўзбекистон” телеканалининг “Ҳаёт ва хаёл йўллари” кўрсатувига меҳмон бўлиб, ҳаётидаги энг оғир синов, орзулари ва онаси билан муносабати ҳақида сўзлади.

Хориж сафаридаги синов
Бир ой аввал хорижга саёҳат қилганида, Алишер саломатлиги билан боғлиқ жиддий муаммога дуч келди. У ҳатто ногиронлар аравачасига ўтиришга мажбур бўлган ва бу ҳақда деярли ҳеч ким билмаган. У ҳолатда яқинлари саноқли одамлардан хабар олишган.

Алишер таъкидладики, шу синов вақтида мухлисларнинг ёрдами ва ғамхўрлиги ун учун энг катта мукофот бўлган. “Ҳамма санъаткорда мукофот олиш орзуси бўлади, лекин ҳақиқий мукофот — тингловчи ва мухлислар эътирофи”, — деди у.
Мукофот ва танқид
Актёр мақтов ва танқид ҳақида ҳам фикр билдирди. У мақтовларни яхши кўрмаслигини, ҳатто совғалардан ҳам қочишини айтди. Танқид асосли бўлса, қабул қилади, лекин ижтимоий тармоқларда ҳамма фикр билдириши мумкин бўлган ҳозирги замонда, унинг ҳамма учун қабул қилиши қийин.

Ягона армони
Алишернинг ҳаётидаги ягона армони отаси билан боғлиқ. Отасизлик туфайли у жуда эрта улғайган ва сафарда бўлган вақтда отасини кузатиб улғайиш имконига эга бўлмаган. Шунинг учун ҳаётидаги асосий ва ягона армони — отасини сўнги манзилга узатиш имкониятини топа олмаганлиги.
Адабиётга муҳаббат
Сўнгги беш йил ичида Алишер тарихий ва классик адабиётлар билан қизиқиб қолган. У Румий ва ғазалларни ўқишни яхши кўради ва уларни чуқур тушуниш учун кўп марта такрорлаб ўқишга ҳаракат қилади. Шунингдек, у эски ўзбек тилидаги луғат ва форс тили луғатларини ҳам ўзлаштирган.
