200 доллар бер, «шесть» секунд да ишингни ҳали қиламан!.. (видео)

200 доллар бер, «шесть» секунд да ишингни ҳали қиламан!.. (видео)

Навбатсиз авто рақам олиш нархи 200 долларми?
Ижтимоий тармоқларда Юнусобод тумани рўйхатдан ўтказиш бўлимида авто рақамларни олишда коррупцион ҳолат борлиги тўғрисида тарқалган хабар юзасидан муносабат билдирилди.
Видеолавҳада навбатсиз рақам олиб бериш эвазига 200 доллар сўраган шахс, аслида бу иш қўлидан келмаслигини бу сўзларни мижозни жалб қилиш учун айтганини маълум қилди.
Ҳозирда унинг ҳаракатларига тўлиқ қонуний баҳо бериш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Чиройли комбинацияга эга бўлган давлат рақам белгиларини фақатгина “AvtoRaqam” иловаси орқали, оддий давлат рақам белгиларини эса “Random” тасодифий танлаш йўли билан харид қилиш мумкин.
Ҳар иккила ҳолатда ҳам инсон омили чекланган бўлиб, давлат рақам белгилари электрон дастурлар орқали берилади.
Дўстларингизга ҳам юборинг: