АҚШ. Оқ уй. Ваҳимали, сирли суҳбатлар!.. «Яқинда учирамиз!!!»
Бутун дунё ҳозирда америкаликлар нимани ва энг муҳими, қаерга учирмоқчи эканини тахмин қилиш билан банд. Бу савол Оқ уйнинг расмий аккаунтида қисқа, аммо жуда сирли видео пайдо бўлганидан кейин юзага келди.
«Зўр, тез орада учирамиз-а, шундайми?» – деб сўради кадр ортидаги аёл овози. «Ҳа», – деб жавоб берди эркак овози.
Камера гўёки тасодифан ёқилиб қолгандек. Бироз вақт ўтгач, ролик ғойиб бўлди, аммо унинг ўрнига иккинчи, камида биринчисидек ғалати видео пайдо бўлди. Қоронғи экран, келган хабар овози, тушунарсиз чизиқлар ва халақитлар.
Иккинчи роликни ўчириб ташлашмади. Оқ уй бу билан нима демоқчи бўлганини дунё яқин орада билиб олиши мумкин.
Аввалроқ Оқ уй сайтидаги видеороликлар ва мемлар Америка уруши фахрийларининг ғазабини қўзғатаётгани ҳақида хабар берилган эди. Фахрийларнинг фикрича, АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмуриятининг ҳазиллари жанговар ҳаракатлар ва қурбонларнинг аҳамиятини пасайтиради.
