Диққат! Ўзбекистонликлар Европада ишлашлари учун яна бир имконият!

Диққат! Ўзбекистонликлар Европада ишлашлари учун яна бир имконият!

Ўзбекистонликларни Италиянинг аграр соҳасига ишга жалб этиш бўйича муҳим келишувларга эришилди. Бу ҳақда Миграция агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, агентлик раҳбари Беҳзод Мусаев, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Италия қишлоқ хўжалиги вазири Франческо Лоллобриджида ҳамда Confagricoltura ташкилоти вице-президенти Лука Бронделли иштирокида учрашув бўлиб ўтган. Унда Миграция агентлиги ва Италиянинг Associazione Imprese Ortofrutticole (Мева-сабзавот корхоналари ассосиацияси) ташкилоти ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди.

Келишувга кўра, ўзбекистонликлар Италияга 3 ойдан 9 ойгача бўлган мавсумий ишларга жалб этилади. Ассосиация президенти Марcо Салви 2026 йилнинг ўзида пилот лойиҳа доирасида 100 нафар ўзбекистонликни иш билан таъминлашга тайёр эканлигини билдирди.

Associazione Imprese Ortofrutticole — Италияда мева-сабзавот соҳасидаги 35 дан ортиқ йирик компанияни бирлаштириб, фермерликдан тортиб қайта ишлаш, логистика ва экспортгача бўлган тўлиқ агросаноат занжирини қамраб олади. Асосий маҳсулотлари олма, киви, анор, қулупнай каби мевалар.

Бундан аввал Ўзбекистон фуқаролари АҚШга қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавсумий ишларга жалб қилиниши, ўртача ойлик 3 500 долларни ташкил қилиши ҳақида хабар берилганди. 2026 йилнинг бошларида Жанубий Кореяда қишлоқ хўжалиги соҳасида мавсумий ишчи кучига бўлган эҳтиёжни қоплаш мақсадида Ўзбекистон томони билан янги келишув имзоланганди.

Япониянинг Proud Partners компанияси эса ўзбекистонлик ҳайдовчиларни юк етказиб берувчи сифатида ишга таклиф этмоқда. 1200-2000 АҚШ долларигача ойлик маош берилади (кўтарилиши ҳам мумкин).

Дўстларингизга ҳам юборинг: