Эрон Қувайт халқаро аэропортига зарба берди
Кеча, 25-март куни Эрон томонидан учирилган дронлар Қувайт халқаро аэропортидаги ёқилғи омборига зарба берган, оқибатда кучли ёнғин юзага келган.
Қувайт Мудофаа вазирлиги ва Фуқаро авиатсияси бошқармаси маълумотларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари 20 та баллистик ракета ва 9 та дроннинг аксарият қисмини тутиб қолган, бироқ 2 та дрон ёқилғи резервуарига бориб урилган.
