Қўшниларимизга ҳам дрон тушди. У кимники?
Қозоғистон ғарбига номаълум дрон қулаб тушди. Қоровултобе қишлоғи яқинида маҳаллий аҳоли номаълум дрон қулаб тушганини аниқлади. Политсия ваколатли хизматлар билан биргаликда текширув олиб бормоқда. Маълумот ўрнида, 2025-йил Ғарбий Қозоғистон вилоятига жами тўртта номаълум дрон қулаб тушганди.
Қозоғистон Мудофаа вазирлиги аввалроқ вилоятда топилган дронларнинг 90 фоиздан ортиғи Россиянинг синов полигони ҳудудига тўғри келишини билдирган. Ушбу ҳудуд ва унинг устидаги ҳаво майдони айнан шу полигон томонидан фойдаланилади.
