Россия армияси яқин ойларда Украина сув тармоқларига зарба бериши мумкин
Россия армияси яқин ойларда Украинанинг сув таъминоти тизимларига қарши амалиёт ўтказишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг кечки мурожаатида маълум қилди.
«Мудофаа чизиқларини кучайтириш керак — бу аниқ вазифа. Шунингдек, бизга маълумки, Россия қўшинлари яқин ойларда сув таъминоти тизимларига қарши амалиёт тайёрламоқда. Ҳар бир жамоада тегишли объектларни ҳимоя қилишга нисбатан жиддий ва мутлақо масъулиятли муносабат бўлиши лозим», — деди у.
