Абдуқодир Ҳусанов мухлислари учун хушхабар!
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Cитй»нинг март ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогар Клубнинг расмий сайтида «Ой ўйинчиси» номинацияси учун 3 нафар номзод овозга қўйилди: Абдуқодир Ҳусанов, Жереми Доку ва Родри.
Овоз бериш қуйидаги ҳавола орқали бўлиб ўтмоқда ва 1 апрель кунига қадар давом этади. Овоз бериш учун клуб расмий сайтидан рўйхатдан ўтиш талаб этилади.
“Кайл Уокердан кейин бундай тезликни кўрмаган эдик” Ҳамюртимизнинг март ойидаги ўйини ҳақида жуда илиқ фикрлар ёзилган.
Жумладан: АБДУҚОДИР ҲУСАНОВ Абдуқодир Ҳусанов февралда эндигина 22 ёшга тўлган бўлса-да, гўё Англия Премер лигасида 250 та ўйин ўтказган ҳимоячидек ҳаракат қилади. Ўзбекистонлик марказий ҳимоячимиз бу мавсумда майдонга тушган ҳар бир учрашувда ажойиб ўйин кўрсатди ва ўйиндан-ўйинга кучайиб бораётгандек туюлади. Унинг тўп учун курашдаги вақтни тўғри ҳисоблаши, ўйинни ўқий олиши ва хавфни олдини олиш қобилияти ажойиб. Айнан унинг ақлбовар қилмас тезлиги ҳимоя чизиғимиз учун ҳаётий муҳим аҳамият касб этди – биз Кайл Уокер кетганидан бери бундай тезликни кўрмаган эдик. У март ойида Европанинг энг кучли ҳужумкор иқтидорларига қарши муносиб ўйин намойиш этди ва у шубҳасиз, истиқболи порлоқ футболчи. У январь ойида “Этиҳад”нинг “Ой ўйинчиси” совринини қўлга киритганди – март ойида ҳам бу натижани такрорлай олармикан?
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов 2025 йилнинг февраль ойида ҳамда 2026 йилнинг январь ойида “Ой ўйинчиси” дея топилган эди.
