ДАҲШАТЛИ ТЎҚНАШУВ: Эрон Исроил ва АҚШга 83-марта зарба берди! Хайфа олов ичида!

ДАҲШАТЛИ ТЎҚНАШУВ: Эрон Исроил ва АҚШга 83-марта зарба берди! Хайфа олов ичида!

Эрон «Ҳақиқий ваъда — 4» амалиётининг 83-тўлқинини бошлади. Бу ҳақда Эроннинг «Press TV» телеканали хабар бермоқда.

🚀 Ракеталардаги миннатдорчилик ёзувлари

Хабар қилинишича, 83-тўлқин давомида Эрон Қуролли кучлари ўз ракеталарига Германия, Ҳиндистон, Испания ва Покистон халқларига Эрон билан бирдамлиги учун миннатдорчилик сўзларини ёзиб қолдирган. Телеканал ушбу ракеталарнинг суратларини эълон қилди.

⚓️ Хайфадаги стратегик объектлар яксон қилинди

Эрон ҳарбийлари Исроилнинг Хайфа шаҳридаги ёқилғи ва ҳарбий-денгиз объектларига аниқ зарбалар берган. Бу АҚШ ва Исроилнинг Эронга қилган ҳужумларига жавоб экани таъкидланмоқда.

⚔️ Қонли можаронинг даҳшатли рақамлари

Эслатиб ўтамиз, ушбу йирик тўқнашув 28 февраль куни АҚШ ва Исроилнинг Эрон жанубидаги қизлар мактабига берган зарбаси ҳамда Олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Хаменеининг ўлдирилиши билан бошланган эди.

Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Ираванинг маълумотларига кўра, ҳозиргача:

  • 1 300 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган;

  • 17 000 дан зиёд киши яраланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: