Долларга нима бўлади энди?..
Доллар тарихида илк бор: Трамп имзоси пайдо бўлади. АҚШ тарихида янги босқич — энди доллар банкнотларида амалдаги президент Доналд Трампнинг имзоси пайдо бўлади. Бу 165 йиллик анъанага якун ясайди. Июнь ойидан бошлаб илк $100 купюраларда Трамп ва молия вазири имзоси туширилади. Кейинчалик бошқа номинал пулларга ҳам қўлланади. Янги пуллар босилиб, банклар орқали муомалага кириши учун бир неча ҳафта вақт керак бўлади. Бу қарор АҚШ молия тизимида тарихий ўзгариш сифатида баҳоланмоқда.
