Мана шундан ҳам катта фожиа ясаб ташладинглар! Сенларга қойил қолмай илож йўқ!.. (видео)
Бор-йўғи тадбирларига ҳинд талабаларини таклиф қилишган. Мусиқа қўйилган ва ҳинд талабалари ўйнаб беришган. Тамом. Ана ундан кейин балки талабаларни овқатлантиришгандир ва ҳоказо… Энди шуни исломофобдан исломофобга тиқиш шартми?! Энди шундан фожиа ясаш керакми?!
Ҳозиргина «Фейсбук»ка шу видеони жойлаштириб, ҳиндларни ўзларининг яхши кунларига таклиф қилганларни гўрдан олиб, гўрга тиққан блогернинг ёзганларига кўзим тушди. Бирдан бўшашдим. Бунақада одам бўлишимиз қийин, деган фикр ўтди хаёлимдан…
