Марадона итдек ўлиб кетди…

Марадона итдек ўлиб кетди…

Аргентина миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Габриэл Батистута мамлакат футболи афсонаси Диего Марадонанинг вафоти ҳақида фикр билдирди.

«Албиселесте»нинг собиқ ўйинчиси 2020 йил бу ҳаётни тарк этганди.

«Мен учун Диего буюк инсон бўлган — муаммолари бор эди, аммо барибир буюк эди. Буни тушунтириш қийин. Доим унга ҳақиқатни гапиришга ҳаракат қилардим, гарчи у мендан 10 ёш катта бўлса ҳам. Балки шунинг учун у мени ҳурмат қилгандир.

У буюк инсон эди ва ёлғиз ҳолда вафот этди. Бу — жуда шармандалик. Унинг ёнида ҳеч ким йўқ эди. У итдек ўлиб кетди. Биз уни ҳимоя қилиш учун етарлича иш қилмадик. Бу ҳақда ўйлашни ёқтирмайман. Ўзимни айбдор деб биламан, чунки унга ёрдам бера олардим… Агар сен инсонни яхши кўрсанг, у эҳтиёж сезганда ёрдам беришинг керак. Нега йўқ? Гарчи у билан оғир бўлса ҳам. Бу аламли ва оғир ҳис қолдиради.

У бизга ҳамма нарсани берди, ажойиб лаҳзаларни тақдим этди. Умид қиламанки, Месси билан бундай ҳолат бўлмайди… Улар чўққида бўлганида, муаммолари бордек кўринмайди. Ҳаммаси жойидадек туюлади. Улар йиғлашмайди… Суперқаҳрамондек кўринишади, лекин улар ҳам инсон», — деди Батистута Rio Ferdinand Presents подкастида.

Дўстларингизга ҳам юборинг: