Яна бир блогер қамалди…

Яна бир блогер қамалди…

Навоий вилоятида ижтимоий тармоқларда асоссиз маълумот тарқатган блогер маъмурий жавобгарликка тортилди. Вилоят ИИББ маълумотига кўра, блогер бир оила ҳақида нотўғри хабар тарқатиб, гўёки аёлга эри томонидан суиқасд қилинганини иддао қилган.

Олиб борилган ўрганишлар натижасида воқеа аслида оддий оилавий келишмовчилик экани, аёлга нисбатан зўравонлик қўлланилмагани аниқланган.

Суд қарорига биноан, ҳолатни текширмасдан тарқатган блогерга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига асосан жарима тайинланди.

Шунингдек, жамоат тартибини бузган эр-хотинга ҳам маъмурий жарима қўлланилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: