Абдураҳмон Фазилов ғирт ифлос одам экан!.. Ўзбекистон-Габон ўйинида содир бўлган хунук воқеа тафсилотлари (Видеомурожаат)
Ўзбекистон ва Габон терма жамоалари ўртасидаги учрашув шунчаки футбол эмас, балки таниқли блогер Абдураҳмон Фазилов иштирок этган кутилмаган можаро билан тарихда қоладиган бўлди. Ижтимоий тармоқларда ўзини «Умар» деб таништирган футбол канали эгасининг аччиқ мурожаати минглаб мухлисларни ҳайратда қолдирди. Мурожаатчининг иддао қилишича, у Ўзбекистон-Габон ўйини учун онлайн платформа орқали биринчи қатордан қонуний билет сотиб олган. Аммо стадионга кириб, ўз жойини эгалламоқчи бўлганида, кутилмаган қаршиликка дуч келган. Можаро айнан жой талашишдан бошланган.
Мурожаатда айтилишича, можарога футбол ишқибозларининг севимли блогери Абдураҳмон Фазилов ҳам аралашган. Жабрланувчининг сўзларига кўра, Фозилов унга нисбатан ўта қўпол муносабатда бўлган, ҳақоратли (сўкиниш маъносидаги) сўзларни ишлатган ва стадиондан чиқиб кетишини талаб қилган.
«Мен Абдураҳмон Фозиловни яхши одам деб ўйлардим, уни доим кузатиб борардим», — дейди алам устида мурожаатчи.
Мурожаатчининг таъкидлашича, уни стадион чиқиш томонига олиб чиқиб кетишган. Унга нисбатан ишлатилган қўпол оҳанг блогернинг ҳаракатлари футбол мухлислари ўртасида кескин эътирозларни келтириб чиқармоқда.
Абдураҳмон Фозилов — Ўзбекистондаги энг таниқли ва фаол футбол блогерларидан бири, футбол ишқибозлари орасида катта аудиторияга эга шахс. У асосан ўзбек футболи, терма жамоа ва ички чемпионат ўйинлари ҳақида тезкор ва ҳиссиётларга бой контент тайёрлаши билан танилган. У ўзини оддий футбол мухлиси сифатида таништирган бўлса-да, вақт ўтиши билан профессионал блогер даражасига чиқди. Унинг репортажлари одатда стадионнинг ўзидан, мухлислар орасидан олиб борилади. У терма жамоанинг деярли барча сафар ўйинларига ҳам бориб, жараёнларни ичидан ёритиб келади. Абдураҳмон Фозиловнинг ижтимоий тармоқлардаги (Instagram, Telegram, YouTube) саҳифаларида миллионлаб обуначилар бор. Унинг фикрлари мухлислар кайфиятига сезиларли таъсир ўтказади. Кўпинча футболчилар ва мураббийлар билан шахсан мулоқотда бўлади, интервьюлар олади.
Вазият аслида қандай бўлган? Нега Абдурахмон Фазилов бу можорога аралашган? Унинг бунга қонуниқ ҳаққи борми? Мурожаат юзасидан расмий муносабат кутиб қоламиз.
