АҚШ ҳарбийлари нишонда: Эроннинг баллистик ракеталари ва дронлари Саудия Арабистонига етиб борди

АҚШ ҳарбийлари нишонда: Эроннинг баллистик ракеталари ва дронлари Саудия Арабистонига етиб борди

Associated Press (AP) агентлигининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, ўтган ҳафта давомида Эрон томонидан Саудия Арабистонидаги авиабазага уюштирилган ҳужумлар натижасида АҚШ Қуролли кучларининг 20 дан ортиқ вакили жароҳатланган. Манбаларга кўра, сўнгги ҳужум давомида Эрон авиабаза йўналишида 6 та баллистик ракета ва 29 та учувчисиз учиш аппарати (дрон) учирган. Ушбу зарба оқибатида камида 15 нафар АҚШ ҳарбий хизматчиси жароҳатланган бўлиб, улардан 5 нафарининг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда.

Бу жорий ҳафтадаги биринчи ҳолат эмас: аввалроқ худди шу базага қилинган ҳужум натижасида яна 14 нафар америкалик ҳарбий тан жароҳати олган эди. «Принц Султан» авиабазаси Ар-Риёд шаҳридан тахминан 96 км узоқликда жойлашган. У Саудия Арабистони Қироллик Ҳарбий ҳаво кучлари тасарруфида бўлса-да, минтақавий хавфсизликни таъминлаш доирасида АҚШ ҳарбий контингенти томонидан ҳам фаол фойдаланилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: