Эрон терма жамоаси дунёни йиғлатган ҳолда майдонга тушди (Видео)
Эрон ва Нигерия ўртасидаги ўртоқлик учрашуви олдидан инсонийлик ва бирдамлик ифодаси сифатида ноодатий маросим бўлиб ўтди. Эронлик футболчилар майдонга болалар мактаб рюкзаклари билан чиқиб келишди.
Мазкур ҳаракат жорий йилнинг 28 февралида Минаб шаҳридаги мактаблардан бирига берилган ҳаво зарбаси натижасида ҳалок бўлган 175 нафар фуқаро хотирасига бағишланган. Таъкидлаш жоизки, қурбонларнинг катта қисми бошланғич синф ўқувчилари бўлган қизлар эди.
Ушбу акция халқаро спорт майдонларида тинч аҳоли ва болалар хавфсизлиги масаласига эътибор қаратиш мақсадида ташкил этилди. Воқеа жаҳон ОАВларида кенг резонанс уйғотди.
