Эронда чегара қўшинлари қўмондонлари йиғилиши нишонга олинди
Эроннинг шимоли-ғарбидаги Курдистон вилоятининг Санандаж шаҳрида чегара қўриқлаш хизмати қўмондонлари йиғини нишонга олинган.
Маҳаллий манбалар ва мониторинг каналлари хабар беришича, учрашув юқори мартабали зобитнинг шахсий қароргоҳида ўтказилаётган бўлган. Зарба айнан шу объектга берилгани айтилмоқда.
Ҳодиса оқибатлари, жабрланганлар ёки қурбонлар ҳақида ҳозирча расмий маълумотлар келтирилмаган.
