ҲАЁТ ҲАҚИДАГИ 20 ТА ҲАЙРАТЛАнарли ФАКТ: ИШОНИШ ҚИЙИН, АММО ҲАҚИҚАТ!

ҲАЁТ ҲАҚИДАГИ 20 ТА ҲАЙРАТЛАнарли ФАКТ: ИШОНИШ ҚИЙИН, АММО ҲАҚИҚАТ!

Биз маълумотлар уммонида яшаяпмиз, аммо атрофимиздаги баъзи оддий нарсалар аслида сир-асрорга бой. Мана, сизни лол қолдирадиган 20 та факт:

1. Салқин хонада ухлаш озишга ёрдам беради. Ҳамдўстлик университети тадқиқотларига кўра, 18 даража иссиқликдаги хонада ухлаш организмнинг ёғ ёқиш қобилиятини 10 фоизга оширади.

2. Бир вақтнинг ўзида нафас олиш ва ютиниш мумкин эмас. Бунинг сабаби шундаки, биз ютадиган озуқа ва нафас оладиган ҳаво томоғимизнинг бир хил қисмидан ўтади. Организм бу жараёнларни кетма-кет бажаришга дастурланган.

3. Сохта табассум саломатликка зарар. Ўзини бахтли қилиб кўрсатиш ва мажбуран кулимсираш узоқ истиқболда руҳий ва жисмоний саломатликка салбий таъсир кўрсатади.

4. Зулматда кўринадиган рангнинг ўз номи бор. Агар сиз мутлақо қоронғу хонада кўзингизни очсангиз, кўринадиган тўқ кулранг тус «eigengrau» (ички кулранг) деб аталади.

5. Муз чайнаш иштиёқи — темир моддаси етишмаслиги белгиси. Агар ичимлик ичиб бўлгандан кейин муз бўлакларини чайнашни хуш кўрсангиз, бу анемия (камқонлик) белгиси бўлиши мумкин.

6. Танангиздаги микроорганизмлар сони Ердаги одамлардан кўп. Сиз — триллионлаб микроблар яшайдиган бутун бир сайёрасиз. Танангиз ҳужайраларининг 90 фоизи микроблардан иборат.

7. Юзингизда микроскопик каналар яшайди. Қўрқманг, лекин соч фолликулалари ва ёғ безларида яшовчи саккиз оёқли, узун танали махлуқлар бор. Уларни оддий кўз билан кўриб бўлмайди.

8. Дўстлар сони мия ҳажмига боғлиқ. Оксфорд олимлари аниқлашича, миянинг ижтимоий алоқаларга масъул қисми катталигига қараб, одамнинг дўстлар даврасини тахмин қилиш мумкин. Ўртача одамда 150 тадан ортиқ яқин дўст бўлмайди.

9. Дўстлари кўп одамлар узоқроқ яшайди. Мичиган университети тадқиқотларига кўра, фақат оиласи билан чекланмай, дўстлари билан доимий мулоқотда бўлганлар узоқ умр кўришади.

10. Ёшлар мустақил яшашдан кўра, ота-онаси билан қолишни афзал кўрмоқда. 18 ёшдан 34 ёшгача бўлган инсонларнинг аксарияти ҳозирда иқтисодий сабаблар туфайли ота-онаси билан яшамоқда.

11. Баланд пошнали пойабзаллар дастлаб эркаклар учун яратилган. XVI асрда Европада баланд пошна мардлик ва юқори ижтимоий мақом белгиси ҳисобланган. Эркаклар бўйини баланд кўрсатиш учун ундан фойдаланишган.

12. Ойнада «махлуқ» кўриш феномени. Трокслер эффекти деб аталувчи ҳолат туфайли, ойнага узоқ тикилиб турилса, мия тасвирни нотўғри талқин қилиб, қўрқинчли нарсаларни кўрсатиши мумкин.

13. Моғорли пишлоқ тушларни ўзгартиради. Британия пишлоқ кенгаши тадқиқотига кўра, моғорли пишлоқ ейиш жуда ёрқин ва ғалати тушлар кўришга сабаб бўлади.

14. Ўлимдан кейин туғиш ҳодисаси (Тобутдаги туғруқ) жуда кам учрайдиган ҳолат: ўлган ҳомиладор аёлнинг қорнида йиғилган газлар босими остида бола ташқарига чиқиб кетиши мумкин. (Замонавий бальзамлаш усулларида бу юз бермайди).

15. Инсон танасидаги ёғдан 7 бўлак совун тайёрлаш мумкин .

16. Коинотнинг ўз ранги бор. Олимлар 200 000 та галактика нурини умумлаштириб, коинотнинг ўртача ранги беж (оч жигарранг) эканини аниқлашди ва уни «космик латте» деб аташди.

17. Туғилган кунлар мос келиши эҳтимоли. 23 кишилик гуруҳда икки кишининг туғилган куни бир хил бўлиши эҳтимоли 50%, 70 кишилик гуруҳда эса 99,9% ни ташкил этади.

18. Ухлаётганда ҳеч қандай ҳидни сезмайсиз. Ҳатто энг кучли ва ёқимсиз ҳидлар ҳам сизни уйқудан уйғота олмайди.

19. Эснаш — энг кўп бажариладиган амал. Инсон умри давомида тахминан 250 000 марта эснайди. Бу нонушта, тушлик ва кечки овқатлар сонидан анча кўп.

20. Осмонга қарагандаги оқ нуқталар — сизнинг қонингиз. Агар ёрқин осмонга қараб, ҳаракатланаётган оқ нуқталарни кўрсангиз, сиз ўз кўзингиз томирларидаги оқ қон ҳужайраларини (лейкоцитларни) кўраётган бўласиз.

Қайси факт сизни кўпроқ ҳайратлантирди?

Дўстларингизга ҳам юборинг: