Meta ва Google ижтимоий тармоқларга қарамлик туфайли миллионлаб доллар товон тўлайди
АҚШда суд Meta ва Google компанияларини ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчиларда қарамлик (боғланиб қолиш) уйғотгани учун масъул деб топди. Ушбу қарор прецедент (ўрнак) ҳисобланади ва технология гигантлари илк бор тамаки ишлаб чиқарувчилар билан қиёсланди.
Даъвони КГМ бош ҳарфлари билан танилган (Кейли исмли) аёл қўзғатган. У болалигидан YouTube ва Instagramдан фойдаланганини, натижада депрессия ва ўзига заргар етказиш ҳолатлари юзага келганини билдирган.
Суд қарорига кўра, Meta 4,2 миллион доллар, Google эса 1,8 миллион доллар товон тўлаши керак. Судьялар компаниялар ўз маҳсулотлари қарамлик уйғотишини билсалар-да, хавфларни яширган деб ҳисоблади.
Қарорда таъкидланишича, муаммо муайян контентда (мазмунда) эмас, балки платформаларнинг механизмларида — «чексиз лента», видеоларнинг автоматик ижро этилиши ва тавсия алгоритмларидадир.
Бу иш минглаб шунга ўхшаш даъволар учун йўл очади ва келажакда технологик компанияларга қарши суд жараёнлари тўлқини ортиши кутилмоқда.
