Орқамни ўпсин: Трамп Саудия Арабистони шаҳзодасини омма олдида хўрлади!

Орқамни ўпсин: Трамп Саудия Арабистони шаҳзодасини омма олдида хўрлади!

Майамида бўлиб ўтган ва айнан Саудия Арабистони кўмагида ташкил этилган Future Investment Initiative форумида АҚШ президенти мезбонларни (ва бутун дунёни) шокка солувчи баёнот берди. Трамп Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонни нафақат танқид қилди, балки уни очиқчасига таҳқирлади.

Трампнинг таъкидлашича, Саудия шаҳзодаси Эрон билан уруш бошланишини ва АҚШнинг бу қадар қатъий позициясини кутмаган.

«У (шаҳзода) менинг орқамни ўпишга мажбур бўлишини хаёлига ҳам келтирмаган эди. У мени ҳам аввалги «омадсиз» президентлардек деб ўйлаган. Аммо энди у менга хушомад қилишга мажбур! Унга етказиб қўйинглар: мен билан яхши гаплашсин, у шунга мажбур!» — деди Трамп минбардан туриб.

АҚШ президентининг бу гаплари Саудия Арабистонининг хавфсизлик масаласида тўлиқ Вашингтонга қарам бўлиб қолганини англатади. Трамп шаҳзодани шунчаки шерик эмас, балки унинг буйруқларига итоат қилувчи «кичик ўйинчи» сифатида кўрсатди. Энг қизиғи, бу гаплар Саудия пуллари эвазига ташкил этилган тадбирда айтилди.

Ар-Риёд ҳозирча ушбу ҳақоратли сўзларга расмий муносабат билдирмади. Аммо дипломатларнинг фикрича, бундай «шапалоқ»дан сўнг Саудия ва АҚШ муносабатларида жиддий совуқчилик пайдо бўлиши мумкин. Трамп эса ўз услубида: унга на қоидалар ва на шерикларнинг обрўси муҳим — фақат ўз кучини кўрсатиш.

Дўстларингизга ҳам юборинг: