Бирданига 8 та автомобиль тўқнашди

Бирданига 8 та автомобиль тўқнашди

Кеча, 28 март куни Тошкент шаҳрида 8 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 11:10 ларда  Чилонзор тумани “Эшонгузар” МФЙ, Чинни бозор қаршисида 8 та автомашина – 2 та Spark, 3 та Cobalt, 1 та BYD, 1 та Matiz ва 1 та Lacetti русумли автомашиналарнинг тўқнашуви оқибатида  йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида Cobalt автомашинасининг 1 нафар йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: