Эрон ҳукумати ўз халқига қарши ҳарбий жиноятга тенг қарор қабул қилдими?

Эрон ҳукумати ўз халқига қарши ҳарбий жиноятга тенг қарор қабул қилдими?

ОАВларда Эрон ҳукумати ўз халқига қарши ҳарбий жиноятга тенг қарор қабул қилгани айтилмоқда: ИИҚК томонидан чақирув ёшини 12 ёшга тушириш ва 12–13 ёшли ўсмирларни «ихтиёрий» равишда ҳарбий хизматга жалб қилиш таклиф этилган. Бу халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши сифатида баҳоланмоқда.

Рим статутига кўра, 15 ёшдан кичикларни ҳарбий ҳаракатларга жалб қилиш ҳарбий жиноят ҳисобланади. Эрон ратификация қилган Болалар ҳуқуқлари конвенцияси эса 18 ёшгача бўлганларни урушга жалб этишни тақиқлайди. Шунга қарамасдан, бу қадам қабул қилингани айтилаётгани жиддий ҳуқуқий ва сиёсий инқироз белгиси сифатида кўрилмоқда.

Мутахассислар фикрича, қарор мамлакат ичидаги кескин беқарорлик, норозиликлар ва тизимли инқироз билан боғлиқ. Ҳукумат армияни кучайтириш ўрнига, ижтимоий босим шароитида болалар ресурсидан фойдаланишга уринаётгани таъкидланмоқда. Бу эса режимнинг заифлашуви ва ички назорат йўқолишини кўрсатади, дейилади хабарларда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: