Эронда ўсмирлар армия сафига чақирилмоқда
Эрон ҳукумати армияга чақирувнинг минимал ёшини 12 ёшгача туширди, деб хабар бермоқда Al Arabiya.
«Эрон армияни қўллаб-қувватлашни истаган кўнгиллилар учун ёш чегарасини 12 ёш этиб белгилади ва ўсмирларни армия сафига қўшилишга чақирмоқда», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бу қарор «қўшилишни истаганларнинг ёши инобатга олинган ҳолда» қабул қилинган.
Al Arabiyaнинг таъкидлашича, ўсмирлар, жумладан, патруллик қилиш ва назорат-ўтказиш пунктларида (КПП) ишлаш билан шуғулланишлари мумкин бўлади.
