Эроннинг шиддатли ҳужумлари оқибатида “Темир гумбаз” ишламаяпти. Исроилнинг марказий қисмида жойлашган шаҳар бамбордимон қилинди
Исроилнинг марказий қисмида жойлашган Байт-Шемеш шаҳри ва унинг яқинидаги Эштаол пункти Эрон томонидан йўлланган ракета зарбалари остида қолди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ракеталарнинг келиб тушиши ва кучли портлашлар акс этган. Вазият ўта кескин.
«Маген Давид Адом» қутқарув хизматининг сўнгги маълумотларига кўра, камида 7 киши турли даражадаги жароҳатлар олган. Жабрланувчиларнинг бир қисми бевосита ракета портлаши натижасида яраланган бўлса, бошқалари бомбапаноҳларга қочиш вақтида йиқилиш ва тўқнашувлар оқибатида шикастланган.
Ҳужум Қуддус шаҳрига жуда яқин бўлган Эштаол ҳудудида содир бўлган. Бу Эрон ракеталарининг Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ёриб ўтиб, мамлакатнинг энг муҳим стратегик нуқталаригача етиб бораётганидан далолат беради. Маҳаллий аҳоли орасида ваҳима кучаймоқда, одамлар кўчаларга чиқишдан қўрқиб қолишган.
Исроил армияси (ЦАХАЛ) ва хавфсизлик кучлари воқеа жойида иш олиб бормоқда. Экспертларнинг фикрича, бу зарбалар Эрон ва Исроил ўртасидаги тўғридан-тўғри урушнинг янги ва янада қонли босқичи бўлиши мумкин. Байт-Шемешдаги вайронагарчиликлар кўлами ҳозирда аниқланмоқда.
