Ниҳаннинг ўғлини исми “ғирт” ўзбекча эканми? (Фотофакт)

Ниҳаннинг ўғлини исми “ғирт” ўзбекча эканми? (Фотофакт)

Ўзбекистонлик кино ихлосмандларига «Севги изтироби» сериалидаги гўзал ва мафтункор Ниҳон образи билан танилган машҳур турк актрисаси Неслиҳан Атагул кеча ўз оиласи даврасида катта қувончни кутиб олди.

Неслиҳан Атагул ва унинг турмуш ўртоғи, таниқли актёр Қодир Доғулу кеча ўз ўғиллари Азизнинг туғилган кунини дўстлари ва яқинлари даврасида нишонлашди. Байрам шов-шувли ресторанларда эмас, балки жуфтликнинг уйи олдида, жуда шинам ва самимий муҳитда бўлиб ўтди.

Севимли актрисамиз Неслиҳан ва Қодир ўз ижтимоий тармоқларида ўғилларига бағишланган таъсирли суратларни жойлаштиришди. Мухлислар эса актрисага «Ниҳон сифатида сериалда чеккан изтиробларинг фақат кинода қолсин, ҳаётда Азизнинг бахтига доим кулиб юринг», дея энг эзгу тилакларни билдиришмоқда.

«Яхшиямки туғилдинг, Азиз!» — дея бутун дунёдан, шу жумладан Ўзбекистондан ҳам минглаб табриклар ёғилмоқда.

Ўзбекистонлик мухлислар эса, “Азиз” исми “ғирт” ўзбекча экан дея изоҳ қолдирмоқда. Аслида эса, Азиз исми арабча исмдир.

Дўстларингизга ҳам юборинг: