Шимолий Исроилда тинимсиз ҳаво тревогаси: «Ҳизбуллоҳ» ва Эрон ракеталари тўхтамаяпти
Screenshot
Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳарбийларига қарата қарийб 250 та ракета учирди. Бу ҳақда АP агентлигига Исроил ҳарбий доираларидаги манба маълум қилди. Вазият чегарада ўта хавфли тус олмоқда.
Маълумотларга кўра, ракеталарнинг асосий қисми Ливан жанубида ҳаракат қилаётган Исроил ҳарбий бўлинмаларига қаратилган. Фақатгина 23 та ракета Исроил чегарасини кесиб ўтган, қолганлари эса бевосита жанг майдонидаги позицияларга келиб тушган.
Исроил Мудофаа армияси (ЦАХАЛ) берган расмий маълумотларга кўра, жума ва шанба кунги ҳужумлар натижасида камида 9 нафар ҳарбий хизматчи жароҳатланган. Улардан икки нафарининг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда.
Исроилнинг шимолий ҳудудларида ҳаво тревогаси сиреналари деярли ўчмаяпти. Ҳам «Ҳизбуллоҳ», ҳам Эрон томонидан йўлланаётган ракеталар тинч аҳоли орасида ҳам ваҳима уйғотмоқда. Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари (Темир гумбаз) тўхтовсиз ишламоқда, бироқ ракеталар оқими шу қадар кўпки, хавф даражаси пасаймаяпти.
