Трамп: АҚШда ҳеч ким билмайдиган қуроллар мавжуд
АҚШ Президенти Доналд Трамп “Келажак инвестициялари ташаббуси” тадбирида ҳеч ким билмайдиган қуроллар борлигини маълум қилди.
«Бизда бир нечтамиздан ташқари ҳеч ким билмайдиган қуроллар бор», деди Трамп.
Трампнинг бошқа баёнотлари:
— Бугун биз Яқин Шарқда Эрон террори ва тажовузидан холи келажакка ҳар қачонгидан ҳам яқинмиз;
— Эрон Олий Раҳбари энди олий эмас — у ўлган. Унинг ўғли ё ўлган ёки жуда ёмон аҳволда. Менимча, у: «Мени сиёсатдан узоқроқ тутинглар» деяпти;
— Буюк Британиянинг авиаташувчилари ҳақида: Улар унчалик яхши эмас — улар секин ва унчалик ишончли эмас;
— НАТО ҳақида: Агар қачондир «катта уруш» бўлса, мен уларнинг у ерда бўлмаслигига кафолат бераман. Улар катта хато қилишди;
— Мен бутун Саудия Арабистони Қироллигига миннатдорчилик билдирмоқчиман; улар НАТОдан фарқли ўлароқ, жуда фойдали бўлишди;
— Биз Эроннинг ракета учириш мосламаларининг 97 фоизини йўқ қилдик; «Менимча, Туркия яхши давлат; улар биз улардан сўраган нарсага халақит беришмади;
— Конгрессдаги демократлар менга бироз Эронни эслатади. Улар ақлдан озган.
